"Атлетико" "Наполи" футболчиси сотиб олишга яқин

Alisher
24 июн 2019, 12:23
Элсид Хисай "Атлетико"га ўтишга яқин.

Хабарларга кўра, "Наполи" 25 миллион сўраганига қарамасдан, унинг трансфери "матрасчилар" учун 20 миллион еврога тушади.

"Наполи" ҳимоячиси якунланган мавсум клуб сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга эришган.

25 ёшли албаниялик футболчи Италиянинг "Эмполи" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йилдан 2015 йилгача "Эмполи" жамоасида ҳаракат қилганидан сўнг "Наполи" футболчини сотиб олган.

Хисай 2013 йилдан эътиборан Албания терма жамоаси футболчисидир.



AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport