

Ушбу ғалабадан кейин Жан Пьеро Гасперини шоигрдлари А серияда жорий мавсумда гол уриш бўйича пешқадамга айланишди. 21 учрашув 57 гол. А серия турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Ювентус” ҳам “Аталанта”дан 18 голга ортда қолмоқда.
Squawka хабарига кўра, бу борада “Аталанта” Европанинг топ-5 биринчиликларида фақатгина “Манчестер Сити”дан ортда қолмоқда. Гвардиола жамоаси 24 учрашуда 65 та гол уришга эришган. “Аталанта”дан кейинги поғоналарда “Бавария” (55), “Лиерпуль” (54) ва “Лестер” (52) жамоалари боришмоқда.




