

Эртанги "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви ҳам шундай темпда ўтиши шубҳасиз. Бу ўйин олдидан "Бухоро" собиқ футболчиси Артём Филипосян фикрларини билдирди.
"Финал учрашувлари доим қизиқ ўтади. Ҳеч бир жамоа фаворит мақомида бўлмайди. Имкониятлар 50/50 деган бўлардим. Ўтган йили "Андижон" Кубокда ғолиб чиққан эди. Шу боис олдиндан ким ютишини билиб бўлмайди. Энг муҳими икки жамоа ҳам финални жароҳатларсиз ўтказиб олиишсин. Кучли жамоа кубокни кўтарсин",- дейди Артём Филипосян.



