

Мураббийнинг сўзларига кўра, 3 нафар асосий футболчи ўйинга тайёр — Габриэл Магальяэс, Деклан Райс ва Леандро Троссард.
Ўйин олдидан матбуот анжуманида уларнинг жисмоний ҳолати ҳақидаги саволга жавобан Артета қисқача шундай деди:
"Ҳа, ҳа ва ҳа".
Шунингдек, "Арсенал" бир қатор йўқотишларга ҳам дуч келган: Букайо Сака ва Юрриент Тимбер учрашув қайдномасидан четда қолдирилди. Мураббий иккала ўйинчи жамоа билан бирга сафар қилмаганини ва ҳали ўйнашга тайёр эмаслигини таъкидлади. Эберечи Эзе ва Микель Мерино ҳ м жароҳат туфайли сафдан чиққан.
Чорак финалнинг биринчи ўйини 7 апрелдан 8-апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади, жавоб баҳси эса бир ҳафтадан сўнг "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.



