"Арсенал" ярим ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
2 фев 2026, 13:13
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Микель Мерино оёқ жароҳати туфайли операция қилинади.

Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

29 ёшли испаниялик футболчи 25 январь куни бўлиб ўтган Англия чемпионатининг 23-туридаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олганди.

"Меринонинг ўнг оёқ панжаси суягида шикаст аниқланди. Яқин кунларда у операция қилинади, шундан сўнг тикланиш ва реабилитация жараёни бошланади. Футболчи узоқ муддатга майдондан четда қолиши кутилмоқда", – дейилади "Арсенал" баёнотида.

Мерино 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 33 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com