"Арсенал" Томас Партининг қачон сафга қайтишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
8 авг 2021, 13:15
"Арсенал" расмий сайти ярим ҳимоячи Томас Партининг ҳолатига аниқлик киритди.

28 ёшли футболчи "Челси"га қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди.

"Томас ўнг тўпиғидан олган жароҳатини даволаш билан банд. Унинг ҳолати яхшиланмоқда. У уч ҳафтадан кейин машғулотларга қайтиши кутилмоқда", - деб ёзилади клуб баёнотида.

"Арсенал" учун мавсум 13 август куни бошланади. Шу куни Микель Артета шогирдлари ўз майдонида "Брентфорд"га қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal