

Лондонликларнинг германиялик ҳимоячиси Шкодран Мустафи ана шу учрашувда жароҳат олди.
58-дақиқада Мустафи "Арсенал" дарвозабони Дамиан Мартинес билан тўқнашиб кетди ва ўйинни давом эттира олмади. Тўқнашувдан сўнг футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди. Жамоа бош мураббийи Микель Артета эса ўйиндан кейин бу яхши янгилик эмаслигини айтиб ўтди.

Мустафи "Арсенал"га 2016 йил "Валенсия"дан ўтган. Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи 12та ўйин ўтказган.






