

"The Touchline"нинг ёзишича, формада бўлиб турган Эберечи Эзе болдиридаги жароҳат туфайли камида 4 ҳафта “канонирлар”га ёрдам беролмайди. Шунингдек, у Англия терма жамоаси йиғинини ҳам ўтказиб юборади.

27 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум клуб даражасидаги барча мусобақаларда 43 ўйинда 9 та тўп киритди ва 6 та голга ассистентлик қилди.



