

Барколя Европада ҳужумкор футболчилар орасида асосий ёш иқтидорлардан бири ҳисобланади, аммо у ПСЖда етарлича ўйин амалиётига эга эмас. Шу боис ҳозирда вингернинг янги жамоага ўтиши масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда.
"Арсенал"дан ташқари, Барколяга даъвогарлар қаторида инсайдерлар "Ливерпул"ни ҳам тилга олишмоқда. Бу мавсумда Барколя Лига 1да 14 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.



