"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
"Арқадағ" Олий лига мавсумини мутлақ идеал кўрсаткичлар билан якунлади — 28 ўйинда 28 та ғалаба ва кетма-кет учинчи чемпионлик унвони.

Жамоа 2023 йилда ташкил этилганидан бери миллий чемпионатда ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади.

"Ақлли" шаҳар вакиллари 84 очко жамғариб, 105 та тўп киритди ва бор-йўғи 15 та гол ўтказиб юборди. Кумуш медаллар "Аҳал"га насиб этди (55 очко), бронза эса "Алтин Асир"га (53 очко) тегди.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари "Арқадағ" ҳужумчиси Дидар Дурдиев бўлиб, у рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia