"Арқадағ" клубининг расмий логотипи тасдиқланди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023
Туркманистоннинг "Арқадағ" клуби расмий логотипи тасдиқланди.

Бу ҳақда "Арқадағ" газетаси хабар берди.

Аввалроқ Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов жамоа логотипи билан танишган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Арқадағ" футбол клуби шу йилнинг апрель ойида ташкил этилган бўлиб, шу пайтга қадар ўтказилган ўйинларда 100 фоизлик натижа қайд этмоқда.

Жумладан, Туркманистон чемпионатида 18 та ўйинда 18 та ғалаба қайд этган клуб яқинда мамлакат кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Арқадағ" газетаси