

Бу ҳақда турнир матбуот хизмати эълон қилди.
МЮ Англия чемпионатида 3 ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди — "Сандерленд" (2:0), "Ливерпуль" (2:1) ва "Брайтон" (4:2).

"Қизил иблислар" 10 турдан сўнг мусобақа жадвалида 17 очко тўплаган ҳолда саккизинчи ўринда бормоқда.
8 ноябрь, шанба куни Аморим жамоаси Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига қарши баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.



