

Ўйинни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Бироқ «Ливерпуль» характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди.
Аммо учрашувга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда «Борнмут» ғалаба голини киритиб, мерсисайдликларни шок ҳолатига тушириб қўйди.
АПЛ. 23-тур
«БОРНМУТ» — «ЛИВЕРПУЛЬ» 3:2
Голлар: 1:0 — 26' Эванилсон (А. Скотт), 2:0 — 33' А. Хименес (Ж. Хилл), 2:1 — 45' ван Дейк, 2:2 — 80' Собослаи, 3:2 — 95' Адли.



