АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
«Виталити» стадионида кечган баҳсда мухлислар ҳақиқий триллер гувоҳига айланишди.

Ўйинни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Бироқ «Ливерпуль» характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди.

Аммо учрашувга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда «Борнмут» ғалаба голини киритиб, мерсисайдликларни шок ҳолатига тушириб қўйди.


24 янв 2026, 22:30
AFC Bournemouth — Liverpool
3 – 2
Тугади

АПЛ. 23-тур

«БОРНМУТ» — «ЛИВЕРПУЛЬ» 3:2

Голлар: 1:0 — 26' Эванилсон (А. Скотт), 2:0 — 33' А. Хименес (Ж. Хилл), 2:1 — 45' ван Дейк, 2:2 — 80' Собослаи, 3:2 — 95' Адли.





АПЛ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia