"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025
Бироз аввал "Андижон" клуби ОЧЛ-2 турнири гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Аркадағ" билан муроса кўчасини танлади – 1:1.

Шу тариқа, "бургутлар" гуруҳдаги кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади.

Клублар миқёсида халқаро майдонларда тўхтовсиз дуранг ўйнаган жамоа АЕК клуби ҳисобланади – грецияликлар Европа Чемпионлар лигасида 2002 ва 2003 йилги мавсумларда кетма-кет 7 учрашувда на ғалаба қозонган, на мағлубиятга учраган. 

Шунингдек, "Лион" (2018–2019 йиллар) ва "Глазго Рейнжерс" (2005–2006 йиллар) 6 беллашувда дўстлик устун келишини таъминлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" охирги турда Қатарнинг "Ал Аҳли" клуби меҳмони бўлади.

Аввалроқ водийликлар "Арсенал" ва "Тоттенхэм"нинг натижаларини такрорлагани ҳақида хабар берилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia