

"Тайёргарлик аъло даражада. Ўйинга максимал даражада тайёрмиз. Жароҳатланган футболчиларнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Улар учун ғалаба қозонишимиз керак. Икки рақибимиз билан ҳам илк маротаба тўқнаш келишимиз. Рақибларимизни майдонда кўриб олганимиздан сўнг улар ҳақида фикр билдиришимиз мумкин бўлади", - дея фикр билдирди Алишер Одилов Габонга қарши кечадиган баҳсдан олдин.




