

Бу йилни "Навбаҳор" ва "Нефтчи"да ўтказган тўп тепар 4 йил давомида қанчалик ўзгарди? Аввалгидан фарқлар борми? Сайтимизга берган интервьюсида ушбу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
"4 йил ичида ўзгарган тарафларимга келадиган бўлсак, тажриба орттирдим. Ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим. Тавсия қилардимки, Россияга ўйнагани кетадиган ёшларга у ерда қўлини кўксига қўйиб, каттани ҳурмат қилиш иш бермайди. Керак бўлса, уришиш ҳам керак. "Наглий" бўлиш лозим. Россияда буни йиғиштириш зарур", – дейди Алишер Одилов.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум бир муддат РПЛ жамоаси "Химки"да ўйнаб қайтди. У Кубок доирасида бор-йўғи 45 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол урган.



