Александр Ежов: "Трансферлар ойнасида имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутамиз"

Aslanov Jasurbek
14 июн 2021
Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал Самали" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози





"Ўйин ҳақида гапириш қийин. Бугун ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Олдинга интилишда давом этамиз. Ютқазса мураббий ютқазади, ғалаба жамоаники. Барча айбни бўйнимга оламан. Тўхтаб қолиш йўқ. Ҳозирда кимнидир айблаш ниятим йўқ. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Лекин учрашувнинг навбатдаги қисмида ўйинни топшириб қўйдик. Қаердадир нимадир етишмади. "Арал Самали" яхши жамоа. Уларга омад тилайман. Молиявий ҳолат ҳақида гапиришни истамайман. Бу жамоани ичидаги вазият. Трансферлар ойнасида янги футболчилар олишимиз молиявий ҳолатимизга боғлиқ. Тўғри ҳамма биздан натижа талаб қилмоқда, Суперлигага чиқишимизни исташмоқда. Имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутамиз",- дейди Ежов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: