Альба Испания термасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди

Omonjon To`xtamirzayev
30 авг 2023
Ҳимоячи Жорди Альба Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

"Мундодепортиво"нинг хабар беришича, футболчи қарори ҳақида Испан қироллиги футбол Федерациясига (RFEF) бир неча ҳафта аввал хабар берган.

Футболчи Испания миллий термаси шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келарди. Ўтган вақт давомида у 93 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди. Терма билан Альба Евро-2012 ва Миллатлар Лигаси-2023да ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Альба "Интер Майами" клубига ўтганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com