

Португалиялик ҳужумчи Жота энди фаолиятини “Ал Иттиход”да давом эттиради. Саудияликлар ҳужумчи учун “Селтик”ка 30 миллион евро тўлашди. Жота янги жамоаси билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Жота ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 13 та ассист бор.



