"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?

Sherzod Nurmatov
26 сен 2025
"Ал Ҳилол" вингери Салим Ал Довсари кеча "Ал Уҳдуд" билан (3:1) учрашувдан кейин ўзини ёмон ҳис этган.

Хабарларга кўра, "Ал Ҳилол" сардори юришда қийналган ва стадионни оқсоқланган ҳолда тарк этган. 

Маълумки, "Ал Ҳилол" 29 сентябрь куни Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Шу тариқа, Элит ОЧЛ 2-тури доирасидаги бу учрашувда Ал Довсарининг иштирок этиши сўроқ остида.  

Шунингдек, ар-риёдликларнинг легионерлари Жоау Канселу ва Малком қаршиликлар билан учрашувни ўтказиб юборади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Kooora