

Манбага кўра, ушбу трансферга Лондон клуби ва Кулибалининг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Италиянинг бир қатор клублари – "Ювентус", "Интер", "Наполи" африкалик ҳимоячининг А Серияга қайтишини истайди. Саудия Арабистони клуби марказий ҳимоячи қидирмоқда ва Кулибали бу позиция учун устувор вариант ҳисобланади.
31 ёшли футболчи ўтган мавсум АПЛнинг 23 та ўйинида 2 та гол урди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



