"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

Alisher Ostonov
1 фев 2026
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ал Ҳилол" форвард трансфери бўйича музокараларга киришган. "Ал Иттиҳод" футболчининг шартномаси ярим йилдан кейин тугашига қарамай, ўз футболчиси учун 25 млн евро талаб қилмоқда.

Бензема "Ал Ҳилол" билан камида 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолашга умид қилмоқда. Бироқ, унинг устувор вазифаси Европага, Франция чемпионатига қайтиш.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/sachatavolieri