“Аждарлар” норматив тестларни топширди

Narzulla Saydullayev
19 июл 2019
“Насаф” жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш доирасида кеча ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими томонидан ўтказилган норматив тестларни топширди.

Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими Собир Пирназаров “Насаф” жамоасининг Қаршидаги қароргоҳида футболчиларидан норматив тестларни қабул қилишди.

“Аждарлар” 7х50 метрга югуриш,"Yo Yo" тест, 30 метрга югуриш, узунликга сакраш сингари тестларни топширишди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz