"Агар сизга совринлар керак бўлса, бундай ўйинчини ҳеч қачон сотмайсиз" — Стам

Sherzod Nurmatov
25 дек 2024
МЮ собиқ ҳимоячиси Яп Стам жамоа Далотни сотса, катта хато бўлишини айтди.

"Диогу Далотни сотиб бўлмайди. У мавсумдан мавсумга сезиларли даражада кучайди ҳамда рақибни тўхтатишда ўз позицияси ва ролини жуда яхши билади. У голли ҳаракатларда ҳам қатнашиши мумкин. Агар сизга совринлар керак бўлса, бундай ўйинчини ҳеч қачон сотмайсиз", – деди Стам.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Metro.co.uk