Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"

Aslanov Jasurbek
13 окт 2025, 22:35
МТЖ дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Уругвайга қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун яхши рақибга қарши ўйнадик. Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Мағлуб бўлдик, аммо биринчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди, назаримда. Иккинчи голда эса ҳимояда хатога йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам ўйинга қайта олдик ва гол урдик.

Мен аввалги хатоларимга эътибор бермайман. Ўтган ўйинларни эслаб юришим нотўғри. Келажак ҳақида ўйлашим керак.

Ўткир ака Юсуповдан кейин дарвозани қўриқлаш қийин. Ўткир ака тезроқ сафга қайтишини тилайман. Ҳар бир футболчи учун терма жамоада ўйнаш шараф. Қайси ўйинчи бўлишидан қатъий назар ватан жамоаси учун борини бериши керак", - деди Абдувоҳид Неъматов баҳс якунлангач.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia