

– Венесуэлага қарши ўйин олдидан тайёргарлик қандай ўтмоқда?
– Тайёргарлик аъло даражада. Ўйинга 100% тайёрмиз. Рақибни ва мураббий назариясини ўрганиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
– Габонга қарши ўйинда бир неча хатолар кузатилганди. Айнан қайси хатоларни бартараф этиш устида иш олиб бориляпти?
– Ҳимоя ва ўйинга бўлган диққатни йўқотмаслик кераклиги айтилди. Бугунги машғулотда ҳам шу бўйича ишлаймиз ва эртанги ўйинга тайёр бўлиб чиқамиз.



