

Жаҳон чемпионати жуда юқори савияда ўтди. Ушбу турнирдаги иштирок биз учун жуда фойдали бўлди. Европа жамоаларига қарши биз учун анча катта тажриба бўлди, улардан ўрганишимиз керак бўлган нарсаларни кўрдик. Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ.
Хорватияга қарши баҳсда катта тассуротларга эга бўлдик. Уларга қарши яхши учрашув ўтказдик. Кучли жамоани мағлуб эта олдик.
Келажак? Худо хоҳласа, яхши футболчи бўлиш.
Турнир давомида бир неча бор жароҳат олдим. Ҳозирда барчаси жойида, ҳаммаси эсимда.



