Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди

Alisher Ostonov
11 ноя 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди.

Футболчи ЖЧ U-17 доирасидаги Панамага қарши ўйинда иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушди. Анваров 79-дақиқада жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Маълум бўлишича, унда мия чайқалиши рўй берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Панамага қарши ўйинда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia