38 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди

Administrator
17 дек 2025, 21:29
Луис Суарес "Интер Маями" билан шартномасини узайтирди.

"Интер Майами" ҳужумчи Луис Суарес билан МЛСда 2026 йил мавсуми охиригача янги шартнома имзолаганини эълон қилди. 38 ёшли футболчининг аввалги шартномаси мавсум якунида тугаган эди.

2025 йилда Суарес барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 17 та голли узатма берди.

Умуман олганда, 2024 йилдан бери уругвайлик футболчи "Интер Майами" сафида барча мусобақаларда 87 та ўйинда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 30 та голли узатма берди - бу клубнинг тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.

Олдинроқ хабар қилинганидек, 2026 йилги мавсум футболчи учун Америка клубидаги сўнгги мавсум бўлади.


AdministratorМуаллиф
Манба: www.intermiamicf.com