31 ёшли мураббий АПЛда "ой мураббийи" бўлди

Khoja
14 сен 2024
Фабиан Ҳурцелер Премер-лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

 Мутахассис АПЛ тарихида "ой мураббийи" бўлган энг ёш мураббий бўлди. 

31 ёшли мутахассис қўл остидаги «Брайтон» дастлабки 3 та турда 7 очко тўплади. Хусусан, «Манчестер Юнайтед»ни (2:1) мағлуб этиб, Лондонда «Арсенал» (1:1) билан дуранг ўйнашга эришди. 

Германиялик мураббий «Брайтон»га шу йил ёзда келди. У ўтган мавсумда «Санкт-Паули»ни бошқариб, жамоани Бундеслигага олиб чиққан.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com