

"ЦСКАга келгач, раҳбариятдан ҳеч кимни сотмасликни сўраганман ва тез орада Суперкубокни қўлга киритгандик. Чемпион бўлиш учун барча футболчиларни сақлаб қолиш керак эди.
Афсуски, ёзда икки асосий футболчимиз жамоани тарк этди – Жирков ва Вагнер Лав. Бу жуда ёмон эди. Ушбу жуфтлик ЦСКАнинг 80% голларини яратганди. Жирков айниқса муҳим ҳисобланарди. У биз учун "Барселона"даги Месси каби эди.
Мен Юрийга ҳужумда эркинлик, креатив ғояларини амалга ошириш имконини бердим. Вагнер деярли барча голларини Жирков ёрдамида урарди", – дейди бразилиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Зико ЦСКАга қадар бир муддат (2008 йилнинг кузида) Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ишлаган эди. Юрий Жирков эса 2009 йилнинг ёзида "Челси"га кўчиб ўтган.



