

Бу Африка миллатлар кубоги-2019 мусобақасига саралаши баҳси эди. Камерунликлар 15-дақиқада гол ўтказиб юборишди ва 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди.
Бу нафақат Зеедорф, балки унинг ассистенти Патрик Клюйверт учун ҳам дебют учрашув эди. Улар август ойида жамоа устози сифатида эълон қилинганди.
Африка миллатлар кубоги 2019 йил июнь-июль ойларида ўтказилади. Камерун терма жамоаси турнирнинг амалдаги ғолиби бўлгани туфайли, жамоанинг саралашдаги натижаси аҳамиятга эга эмас.



