

Футболчининг хизматларига Англиянинг "Лидс" клуби қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Жамоа кейинги мавсумни АПЛда ўтказади. Луис аввал ҳам Англиянинг элита дивизионида ўйнаган. У "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилган.
2024 йилнинг ёзида Дуглас Луис Англиядан Италияга йўл олди. ОАВ маълумотига кўра, "Ювентус" футболчи учун 50 млн евро тўлаган.




