Юпп Хайнкес: "Чемпионлар лигаси совринини сотиб олиб бўлмайди"

Tolibjon Qosimov
13 апр 2018, 17:30
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес Чемпионлар лигаси ярим финалига ташланган қуръадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар ЕЧЛ 1/2 финалида мусобақанинг амалдаги ғолиби "Реал"га қарши кураш олиб боради.

"Бу яхши маънода гигантлар учрашуви, супер-тўқнашув эканлигини айтишим керак.

Требл ҳақида хотиралар қолган. Ўшанда "Бавария" билан "Ювентус"га қарши ўйинларни уйда бошлаганмиз. Бу яхши белги деб умид қиламиз.

Чемпионлар лигаси совринини сотиб олиб бўлмайди. Ғалаба учун вақт ва сабр керак", - деди Хайнкес.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild