Япониялик дарвозабон Франция клубига ўтди

Xayrulla Xoliqov
31 авг 2018, 14:45
Япония терма жамоасининг асосий дарвозабони Эйжи Кавашима янги жамоада фаолият олиб боради.

У Франциянинг "Страсбур" клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расман маълум қилди. 35 ёшли посбон бунгача Бельгия ва Шотландия чемпионатларида тўп тепганди.

Кавашима шунингдек, Франциянинг "Мец" клубида ҳам ўйнаган. Маълумот учун, ушбу дарвозабон Япония терма жамоаси сафида 88та ўйин ўтказган ва учта жаҳон чемпионатида (2010, 2014, 2018) қатнашган.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com