Хави мураббийлик фаолиятидаги дастлабки ўйинни ўтказди

Alisher
22 июл 2019, 12:29
"Барселона" ва Испания терма жамоаси афсонаси Хави мураббийлик фаолиятидаги дастлабки ўйинини ўтказди.

"Ал Садд" ўртоқлик ўйинлари доирасида Испаниянинг 4-дивизионида иштирок этувчи "Паламос" (1:1) клуби билан дуранг ўйнади.

Бу ўйин "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави учун мураббийлик фаолиятидаги дастлабки баҳс бўлди.

"Ал Садд" якунланган мавсум Қатар чемпионати олтин медалларига эга чиққан эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC