

Футболчи руҳий ҳолати туфайли 25 ноябрь куни "Челси"га (0:3) қарши ўйиндан кейин ҳали майдонга тушганича йўқ. Ўшанда у қизил карточка олганди.
"Унинг қайтиши ўзига боғлиқ. Роналд ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ жисмонан 100 фоиз тайёр эмасдир.
У жамоадошлари билан гаплашди, барча уни қўллаб-қувватламоқда. У қайтди ва жамоа учун муҳим футболчи эканлигини кўрсатди.
Араухо тикланиш учун етарлича вақтга эга бўлди. Агарда яна қанча керак бўлса, шунча вақт олиши ҳам мумкин", - деди Ханси Флик.



