Хамес Родригес Зидан, Хави ва Модричдан яхшироқ эканини айтди

Omonjon To`xtamirzayev
18 мар 2025, 12:58
Мексиканинг "Леон" клуби хавбеки Хамес Родригес ўзини юқори баҳолаган ҳолда баёнот берди.

Колумбиялик футболчи кимни футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб билишини айтди.

Хамес афсонавий хавбеклар - Зинедин Зидан, Лука Модрич ва Хавидан яхшироқ эканини айтди.

"Зиданми ёки Хамесми? Зидан жуда яхши эди, у айни кучга тўлган пайтида жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, аммо... Хамес.

Менми ёки Модрич? Мен!

Хамесми ёки Хави? Ўзининг прайм пайтида - Хамес," - деди колумбиялик.

Хамес Мексикага кўчиб ўтишдан олдин узоқ вақт Европада ўйнаган. У "Реал," "Бавария" ва бошқа бир қатор клубларда ҳаракат қилган. Бироқ, у иккала жамоада ҳам ўз ўрнини топа олмади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia