Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"

Mirjalol Normatov
3 янв 2026
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо футболчи Винисиус Жуниор билан ҳолат ҳақида гапирди.

"Унда табассум кўряпман. Кичик янгиланиш барчанинг фойдасига хизмат қилди. Энди унинг хоҳиши, истаклари орқали бошқаларни ҳам қувватлаш керак. Агарда барчаси яхши бўлса, ишлар яхши кетади", - деди Алонсо.

"Реал" навбатдаги учрашувини эртага ўтказади. Рақиб "Бетис" жамоаси бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca