

"Андижон" жамоаси "Нефтчи"нинг черногориялик легионери Владимир Йововичга қизиқиш билдирмоқда. Агарда томонлар келишувга эришса, футболчи янги мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди.
Йовович ўтган мавсум Суперлигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол, 2 та ассист қайд этди. Унинг "Нефтчи" билан шартномаси 2026 йил 31 декабрь куни якунига етади.



