«Вильярреал» тўпурари Хитой клубига 40 млн евро эвазига кўчиб ўтади

Narzulla Saydullayev
3 янв 2018, 23:20
«Вильярреал» клуби ҳужумчиси Седрик Бакамбу яқин орада «Бейжин Гоан»га кўчиб ўтади.

Клублар трансфер борасида келишувга эришишган. Олдинроқ Хитой клуби футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилганди.

«Кўплаб клублар унга қизиқишганди. Товон пулини тўлай оладиган клуб пайдо бўлди. Бундай вазиятда сиз ҳеч нима қила олмайсиз», – дейди «Вильярреал» бош мураббийи Хавьер Кальеха.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com