Венсан Компани "Реал" билан ўйин олдидан: "Баъзан баҳс тақдирини ҳакам ҳал қилиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2026, 20:55
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Реал"га қарши жавоб учрашуви олдидан ўз кутишлари билан ўртоқлашди.

Мюнхендаги баҳс олдидан мутахассис ҳар бир деталнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Ҳаммаси кўплаб омилларга, аввало индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлади. Жамоавий ўйин ва қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрлик муҳим. Баъзан ўйин тақдирини ҳакам ҳам ҳал қилиб қўйиши мумкин. Умид қиламанки, бу сафар бундай бўлмайди. Лекин шуни айтмоқчиманки, ҳар бир майда детал аҳамиятга эга. Биз ҳам маънан, ҳам жисмонан яхши тайёргарлик кўрганмиз.

Биринчи ўйиннинг якуни фақат бир томонлама ўтмади. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. "Бернабеу"да 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб туриб, "бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди" деб ўйлаш — бу ажойиб. Энди биз буни амалда кўрсатишимиз керак.

"Реал"га бироз бўш келсангиз, улар дарҳол жазолашади. Лекин мен учун рақиб мураббийи бизга қарши қандай ечимлар излаши муҳимроқ. Ухлашдан олдин доим рақиб устози биз туфайли кўп нарсаларни ҳал қилиши кераклиги ҳақида ўйлайман ва бу менга ишонч бағишлайди", — деди Компани.

Эслатиб ўтамиз, Мадридда кечган илк баҳсда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди. Жавоб учрашуви эртага, чоршанба куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern & Germany