

Чоршанба куни кечқурун мерсисайдликлар "Марсель" меҳмони бўлиб, Чемпионлар Лигаси доирасида майдонга тушди. Ушбу баҳс ван Дейк учун "қизиллар" сафидаги 350-ўйин бўлди.
"350!", – деб ёзди ван Дейк ижтимоий тармоқларда.
Виржил ван Дейк "Саутгемптон"дан "Ливерпул"га 2018 йилнинг бошида ўтган. Жамоа сафидаги 350 та учрашувда нидерландиялик ҳимоячи 30 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" сафарда "Марсел"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Арне Слот жамоаси навбатдаги ўйинни 24 январь куни меҳмонда "Борнмут"га қарши Премьер-лига доирасида ўтказади.



