

"Айрим футболчилар унинг кетишини истамоқда, баъзилари эса қолишини. Бу футболчиларнинг майдонга тушиши ёки тушмаслигига боғлиқ ва исталган мураббийда шундай ҳолат бўлади.
Умид қиламанки, у "Сити"да қолади. У АПЛда ақлбовар қилмас ишлар қилди, энг яхши мураббийлар эса АПЛга керак. Сўнгги 10 йил давомида у бошқа мураббийлар учун даражани белгилаб берди.
Агарда Пеп жамоадан кетса, Венсан Компанини таклиф қилиш керак. У "Бавария" билан муваффақиятли ишламоқда. Умуман олганда Пепдан кўп нарсалар ўрганган.
Менимча келгуси мураббийни Пеп танлайди. Агарда у кетса ҳам навбатдаги бош мураббийни танлаш жараёнида иштирок этса керак.
Пеп ўзини ўқитувчи сифатида ҳам ҳис қилса керак. 10 йил давомида бир жойда ишлади ва у жамоани яхши ҳолатда қолдиришга ҳаракат қилмоқда", - деди Руни.




