

Мутахассислар унинг Англия Лига Кубоги финалида "Арсенал"га қарши (2:0) ўйинидан ҳайратда қолишди:
"У ўз позициясига қайтишда ажойиб тезликни намойиш этди. У Гёкерешга ҳеч қандай имконият қолдирмади. У яккама-якка вазиятларда Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланмоқда", – деб ёзди нашр.
22 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда майдонга тушди. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади.



