Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган Арда Туран "Шахтёр" бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
28 май 2025, 16:58
"Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси Арда Туран Украинанинг "Шахтёр" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

38 ёшли туркиялик мураббий билан шартнома 2 йиллик муддатга тузилган. Тураннинг сўнгги иш жойи 2023 йилдан буён бошқарган "Эюпсор" бўлди. Биринчи тўлиқ мавсумида у жамоани тарихда биринчи марта Суперлигага олиб чиқди. Туркия олий лигасидаги дебют мавсумида эса жамоа 6-ўринни эгаллади ва еврокубоклар зонасидан атиги 1 очкога ортда қолди.

Донецкнинг "Шахтёр" клуби Украина Премьер-лигаси мавсумини 62 очко билан 3-поғонада якунлади. Арда Туран шогирдлари келаси мавсумда Европа Лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: shakhtar.com