Турин клуби Кабакка қизиқмоқда

Alisher
24 авг 2021, 09:51
"Шальке" ҳимоячиси Озан Кабак фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

21 ёшли туркиялик футболчи учун "Торино" даъвогарлик қилмоқда, аммо немис клуби туринликларнинг илк таклифини рад этди.

Ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Ливерпуль"да ўтказди, аммо клуб футболчини харид қилмади.

Кабак Англия чемпионати доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та сариқ карточка олди. Transfermarkt уни 25 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia