Тринидад ва Тобаго бош мураббийи: "Ўзбекистондаги турнир муҳим аҳамиятга эга"

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
Тринидад ва Тобаго бош мураббийи Дерек Кинг яқинлашиб келаётган FIFA Series мусобақаси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Венесуэла ва Габон сингари икки кучли рақибга қарши майдонга тушамиз ва буни муҳим тажриба деб ҳисоблаймиз. Мақсадимиз — рақобатлашиш, мамлакат шарафини ғурур билан ҳимоя қилиш ва CONCACAF Миллатлар Лигасига пойдевор қўйишда давом этишдир.

Биз ҳам тажриба, ҳам салоҳиятга эга бўлган футболчиларни танладик. Хорижда тўп тепадиган ўйинчилар турли даражадаги мусобақаларда орттирган тажрибаларини олиб келса, ёш маҳаллий ўйинчилар ғалабага бўлган иштиёқ ва мамлакат шарафини ҳимоя қилишга кучли интилишни намоён этади.

Мазкур учрашувлар муҳим аҳамиятга эга. Гап жамоани шакллантиришда давом этиш, таркибни бир бутунга айлантириш ва бўлғуси мусобақаларга тайёр эканлигимизга ишонч ҳосил қилиш ҳақида бормоқда", деди 45 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Тринидад ва Тобаго Ўзбекистон мезбонлик қиладиган турнида Венесуэла ҳамда Габонга қарши майдонга тушади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia