

Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродовнинг нархи 2 миллион еврога ошди ва эндиликда ҳужумчининг нархи 7 миллионга баҳоланмоқда. Шомуродовнинг жамоадоши Аббосбек Файзуллаевнинг нархи ушбу янгиланишда ўзгармади. Аббос ҳозирча 7 миллион евро бўлиб турибди. Шунингдек, Туркия чемпионатида ўйновчи яна бир футболчимиз Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳам трансфер нархида ўзгариш содир бўлмаган. Ҳозирда жароҳатини даволаётган ҳимоячимизнинг нархи 1,5 миллион евро.




